Линклар

logo-print

Қирғизистон президенти Бакиев ўзининг инқилоб ғояларига содиқлигини билдирди¸ собиқ президент Ақаев эса¸ халқни Бакиев ҳукуматига қарши чиқишга чақирди.


Президент Бакиевга кўра¸ мамлакатда демократия гуллаб-яшнаши учун вақт лозим.
Инқилоб арафасида қилган чиқишида Бакиев¸ Қирғизистондаги асосий муаммолар уюшган жиноятчилик ва кенг тарқалган порахўрлик билан боғлиқ эканини қайд этди.
Бакиев шунингдек¸ мамлакатда конститутсиявий ислоҳотлар ўтказиш фикрида собит эканини ҳам айтиб ўтди.
Инқилоб байрами арафасида Қирғизистон президенти мамлакат ҳукуматидаги ўринларнинг камида 30 фоизини хотин-қизларга ажратиш ҳақида фармон чиқарди.
Айни пайтда¸ мамлакат собиқ президенти Асқар Ақаев¸ Қирғизистондаги ҳозирги вазиятни қонунсизлик ва ахлоқсизлик деб атади ва аҳолини ҳукуматга қарши чиқишга чақирди. Мухолифат нашрларида чоп этилган чиқишида Ақаев¸ инқилобдан кейин мамлакатдаги ижтимоий аҳвол ëмонлашганини таъкидлай туриб¸ бунинг учун асосий айбни Бакиев ҳукуматига қўйди ва иқтидордаги ҳукуматни инқилоб кунлари берган ваъдаларини унутганликда айблади.
XS
SM
MD
LG