Линклар

logo-print

Франция пойтахтида бугун талабалар норозилигининг янги тўлқини қайд этилди.


Талабалар ҳукуматдан ëшлар меҳнатига оид қонунга ўзгартиш киритишни талаб этмоқдалар.
Ëшлар ичидаги ишсизликни камайтиришга қаратилган янги қонун ширкатларнинг ëшларни ишга олиш ва ишдан ҳайдашини осонлаштиришни кўзда тутади.
Талабалар намойишининг кенгайиб бораëтганига қарамай¸ Франция бош вазири Доминик де Вилпен 22 март куни янги қонунни ҳимоя қилди.
“Мен буни миллат намояндалари олдида яна бир бор такрорламоқчиман. Мақсадимиз аниқ¸ самарали ва адолатли ҳаракат қилиш ва ëшлар ҳамда улар келажаги учун ишлаш ва муваффақиятга эришиш эшикларини очиб қўйишдир”¸ - дер экан Париж ҳукумати раҳбари янги қонун айнан шу мақсадга хизмат қилишини таъкидлади.
Мазкур норозиликлар¸ айрим жойларда зўравонликка айланиб кетмоқда. Мамлакат ички ишлар вазири Никола Саркози¸ намойишни зўравонликка айлантираëтганларга нисбатан кескин жазо қўлланилажагидан огоҳлантирди.
Намойиш оқибатида Франциядаги ўнлаб университетлардаги ўқиш жараëнига зиëн етмоқда¸ улардан айримлари ëпиб қўйилди. Парижда бўлиб ўтган норозилик намойишида ярим миллиондан ошиқ талаба иштирок этди.
XS
SM
MD
LG