Линклар

Ироқда ғарблик уч фуқаро узоқ тутқунликдан озод этилди¸ янги зўравонликлар оқибатида эса¸ яна камида 30 одам нобуд бўлди.


Бугун Ироқдаги коалиция кучлари тўрт ойдан бери тутқунликда сақланган уч Ғарб фуқаросини озод қилдилар.
Икки канадалик ва бир британиялик халқаро ëрдам гуруҳлари ишчиларидир.
Британия ташқи ишлар вазири Жэк Строу бу янгиликдан хурсанд эканини билдирди.
“Бу халқаро кучлар профессионал даражасига нисбатан улкан ҳурмат уйғотади ва Ироқ кучларининг бундай муваффақияти олқишга сазовордир”¸ - деди Строу.
Айни пайтда¸ бугун пойтахт Бағдодда юз берган икки портлаш оқибатида 30 дан ошиқ одам нобуд бўлди.
Ироққа оид яна бир хабарга кўра¸ мамлакат транспорт вазирлиги Европа консорциумига Бағдод учун метро лойиҳаси ишлаб чиқариш вазифасини топширган.
Расмий Ал-Сабаҳ газетасининг ëзишича¸ лойиҳанинг биринчи босқичи 30 кмга чўзиладиган ва 30 бекатдан иборат бўладиган метро қурилишини кўзда тутади.
Мазкур жараëннинг тўрт йил давом этиши ва қарийб 3¸5 миллиард долларга тушиши тахмин этилмоқда.
XS
SM
MD
LG