Линклар

logo-print

Белорусда президентлик сайловларида йўл қўйилган сохтакорликларга қарши норозилик намойишлари бешинчи кундирки давом этмоқда.


Мухолифатнинг сайловлардаги асосий номзоди бўлган Александр Милинкевич бугун йиғилганларни норозиликни давом эттириш ва ҳушëрликни қўлдан бермасликка чақирди.
Мухолифат тарафдорлари Лукашенко ғалабасини қалбакилаштириш натижаси деб атамоқда ва сайловларнинг қайта ўтказилишини талаб қилмоқда.
Кундузлари Минскнинг марказий майдонига мухолифатнинг бир неча минг тарафдорлари йиғилаëтган бўлса¸ кечалари бу ерда бир неча юз одам навбатчиликка қолмоқда.
Милинкевич¸ намойишга чиққанлар сони кичик бўлса-да¸ бу норозиликнинг Лукашенко ҳукмронлик қилаëтган Белорус сиëсий ҳаëтидаги катта ҳодиса эканини таъкидламоқда.
Белорус режими намойишчиларга қарши куч қўлламаëтган бўлса-да¸ ҳозирга қадар мухолифат тарафдорларидан 150 дан ошиғи ҳибсга олинди.
Бугун БМТ инсон ҳуқуқлари гуруҳи бу тутқунларнинг озод этилишини талаб қилди.
Айни пайтда¸ 19 март кунги сайловларни нодемократик дея баҳолаган Европа Иттифоқи¸ Белорус режимига қарши янги санкциялар жорий қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Янги жазо чораларига кўра¸ Белорусдаги сохта сайловларни ташкил этган расмийларнинг иттифоқ ҳудудларига кириши таъқиқланиши мумкин.
XS
SM
MD
LG