Линклар

logo-print

Афғонистонда қизларнинг деярли ярми мактабга бормайди.


БМТнинг Болалар жамғармаси раҳбари муовини Рима Салаҳ бугун Қобулда шу ҳақда маълум қилди.
Унга кўра, қизларнинг мактабга бормаётганининг асосий сабаби хавфсизлик муаммолари билан боғлиқ. Кўпчилик ота-оналар қизларини мактабга юборишга қўрқишади. Ўтган олти ой мобайнида Афғонистонда мактабга ҳужум қилингани билан болиқ 30 холат кузатилди. Оқибатда беш ўқитувчи ва бир талаба нобуд бўлди. Болалар жамғармаси раҳбари муовини Рима Салах бундан буён Афғонистонда мактаблар хавфсизлиги яхшиланиши ва унинг ташкилоти бу борада ишлар олиб боришини айтди.
XS
SM
MD
LG