Линклар

Покистон ҳарбийлари мамлакат шимолидаги Вазиристон тоғли минтақасида қуролли тўдаларга қарши олиб борилган амалиётда 20 жанггари ўлдирилганини маълум қилди.


Амалиётлар пайшанба куни жанггарилар Датакел қишлоғи яқинидаги ҳарбий постда бир Покистон аскарини отиб ўлдирганидан сўнг бошлаб юборилган эди. Бугун эрталаб амалиётлар ҳарбий вертолетлар ёрдамида амалга оширилди. Кеча Покистон президенти Парвез Мушарраф оқсоқоллар назоратидаги тоғли худудларга яширинган жанггари гуруҳларни мамлакатдан чиқиб кетиш ҳақида огоҳлантирган эди.
XS
SM
MD
LG