Линклар

Қирғизистонда "Лола" инқилобининг бир йиллиги нишонланмоқда.


Мамлакат президенти Қурмонбек Бакиев Бишкекда йиғилган оламонни бугунги сана билан қутлади.
"Ҳурматли ватандошлар, ҳурматли халқ инқилоби қатнашчилари. Сизларни 24 март халқ инқилобининг бир йиллик тўйи билан чин дилдан муборакбод этаман", - деди Қурмонбек Бакиев.
Бундан бир йил аввал Бишкек майдонига тўпланган оламон президент маъмурияти биносини ишғол этган, Қирғизистоннинг ўша пайтдаги президенти Аскар Акаев Қозоғистонга, кейин эса Россияга қочган эди. Сал вақт ўтиб, июл ойида Қурмонбек Бакиев Қирғизистон президенти этиб сайланди. Бугунги чиқишида Бакиев халқига мамалкат иқтисодий аҳволини яхшилашга ваъда берди.
XS
SM
MD
LG