Линклар

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар етакчилари Беларус ва унинг раҳбари Александр Лукашенкога қарши янги санкциялар жорий этиш ҳақида қарор қабул қилганлар.


Иттифоқ етакчиларининг Брюсселда ўтган икки кунлик саммитида унинг қатнашчилари Лукашенкога учинчи муддатга президентлик курсисида қолиш имконини берувчи якшанба кунги сайловнинг халқаро меъёрларга зид бўлгани ҳақда яна бир бор таъкидладилар. Ҳозирча қандай санкциялар ҳақида гап бораётгани ноаниқ. Айни пайтда Европа давлатлари раҳбарлари Беларус ҳукуматини Минскда ҳибсга олинган намойишчиларни озод этишга чақирган.
"Биз Беларус ҳукуматидан хибсга олинган намойишчиларнинг зудликда озод этилишини талаб этдик ва келажакда тинч намоишчиларга нисбатан бундай ҳаракатлардан тийилишни сўрадик", - деди Европа Иттифоқига райислик қилаётган Австрия Ташқи ишлар вазири Урсула Пласник.
Минск милицияси жумага ўтар кечаси сайлов натижаларига қарши ўтказилаётган норозилик амалиёти иштирокчиларини тарқатиб юборди, улардан 200га яқинини хибсга олган эди. Ҳозирда уларга нисбатан рухсат этилмаган намоишда қатнашганлик айби билан жиноий иш қўзғотилиши эхтимоли бор. Вашингтон ҳукумати ҳам Минскда намоишчиларнинг куч билан тарқатилишини қоралади. Оқ уй матбуот мулозими Шон МакКормак хибсга олинган намоишчилар дархол қўйиб юборилиши керак деб айтди.
XS
SM
MD
LG