Линклар

logo-print

Ўзбекистонликларнинг қотили жазога тортилди


Басира Россиянинг Самара вилоятида ўзбекистонлик икки мардикорнинг ваҳшиёна ўлдирилиши билан боғлиқ “каллакесарлар иши” номини олган жиноят иши юзасидан суд жараёни якунланди.

Мазкур жиноят иши материалларига кўра, ўтган йил 3 майда самаралик Владимир Калядинцев болта билан ўзбекистонлик мардикорнинг бошини танасидан чопиб ташлаган. Қишлоқ хўжалиги академияси талабаси Роман Беспаловни эса ўзбекистонлик яна бир мардикорнинг бошини танидан жудо қилишга мажбурлаган.

Самара вилояти суди раиси ўринбосари Надежда Мерзликинанинг билдиришича, мазкур жинояти учун В.Калядинцев 20 йилга озодликдан маҳрум этилган. Суд уни жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташга ҳукм қилган.

“Ўлдирилган Тожиддин Раҳмоналиев ва Арслон Искандаров Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, қурилишда ишлаган”, - деди Н.Мерзликина.

Давлат айбловчиси Александр Канаев эса шу вақтгача “бу қадар қонхўр ва ғайриинсоний” жиноят ишини кўриб чиқишда қатнашмаганини, суд ҳукмини эса адолатли ҳисоблашини таъкидлади.

Тергов хулосасига кўра, ўзбекистонлик бир мардикорини ўлдирган талаба Роман Беспалов одам ўлдиришга мажбур этилганлиги боис, суд жараёнида гувоҳ сифатида иштирок этган.

Р.Беспаловнинг айтишича, ўтган йил май ойида уни нотаниш шахслар ўғирлаб, ўрмонга олиб борган. У ерда камуфляж кийган шахслар ва боғланган икки мардикор бўлган. Жиноятчилар мардикорлардан бирини ўлдириб, талабани иккинчисини ўлдиришга мажбурлаган. Улар жиноятни видеотасвирга олган.

Жиноятчилар Р.Беспаловдан 2004 йилда уни урганликлари тўғрисидаги кўрсатмасини ўзгартиришни талаб қилган ва қўйиб юборган. Акс ҳолда у мардикорни ўлдираётгани тасвирга олинган видеотасмани прокуратурага бериш билан пўписа қилишган. Талаба эса икки ҳафтадан кейин бўлиб ўтган жиноят ҳақида милицияга хабар берган.

Суд жиноятда гумон қилинган фақат бир айбланувчи устидан ҳукм чиқарди. Жиноят содир этишда иштирок этган бошқа шахслар ҳунузгача топилгани йўқ.

20 йилга озодликдан маҳрум этилган В.Калядинцевнинг адвокатлари суд ҳукми юзасидан кассация шикояти берилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG