Линклар

АҚШда ўн минглаб одам ноқонуний мигрантлар ҳақидаги янги қонун лойиҳасига қарши намойишлар ўтказди.


АҚШнинг амалдаги қонунига кўра, тегишли ҳужжатга эга бўлмай АҚШда яшаётган ёки ишлаётган одам ушланса, у фақат фуқаролик қонунларини бузган шахс сифатида жавобгарликка тортилади. Янги қонун лойиҳасида эса бундай шахслар жиноий жавобгарликка тортилиши назарда тутилган. Шу боис, Аризона, Калифорния ва Жоржиа штатларида йирик норозилик намойишлари ўтказилди.
Вакиллар палатаси муҳокамасидан ўтган янги қонун лойиҳаси келаси ҳафта Сенатда муҳокама этилади. Маълумотларга кўра, ҳозир АҚШда 12 миллион ноқонуний мигрант бор.
XS
SM
MD
LG