Линклар

logo-print

Рим папаси Бенедикт Афғонистон президенти Ҳомид Карзайга мурожаат этиб, насронийликни қабул қилган Абдул Раҳмон қатл этилмаслигини сўради.


Италиядаги “Анса” газетасининг ёзишича, Рим папаси ўз давлат котиби орқали Карзайга ёзган мактубида Афғонистон конституцияси преамбуласида инсон ҳуқуқлари ҳимоялангани қайд этилганини билдирган.
Келиб чиқиши афғонистонлик бўлган Абдул Раҳмон 15 йил олдин Германияда яшаган пайтда насронийликни қабул қилган. Ҳозир у Афғонистонда шариат қонунларига кўра муртадликда айбланмоқда. Исломда бундай гуноҳ қилганлар олий жазога ҳукм қилинади.
XS
SM
MD
LG