Линклар

logo-print

Аргентиналиклар диктатор Ҳорхе Рафаэл Виделани ҳокимият тепасига олиб келган давлат тўнтаришининг 30 йиллигини нишонламоқда.


1976 йилда содир этилган давлат тўнтариши “Жирканч уруш”, деб ном олган ҳарбий диктаторлик даврини бошлаб берган.
1976чи йилдан 1983 йилгача бўлган даврда 30 мингдан ортиқ одам ҳунта томонидан ўлдирилган ёхуд ғойиб бўлган. Уларнинг кўпчилиги ҳамон топилгани йўқ.
Шанба куни пойтахт Буэнос Айресдаги ҳарбий колижжда бўлиб ўтган маросимда Аргентина Президенти Нестор Кирхнер “Жирканч уруш” даври қурбонлрига бағишланган ёдгорликни очди.
Кирхнер Аргентина адлия вазирлигини етти йил давом этган ҳунта диктаторлиги даврида қотиллик ва қийноқларга қўл урган юзлаб ҳарбийларни даҳлсизликдан маҳрум этишга чақирди.
XS
SM
MD
LG