Линклар

Покистон жанубида жанггарилар ҳукуматга тегишли ҳарбий постга ҳужум уюштирди.


Бу ҳақда Ассошиэйтед пресс агентлиги хабар тарқатди. Аскарлар ва жанггарилар ўртасида рўй берган жангда уч киши ҳалок бўлган.
Маҳаллий расмийларнинг маълум қилишича, ҳужум бир ярим минг қочқин воқеа жойидан ўтиши кутилаётганида уюштирилган. Маълум бўлишича, бу қочқинлар бундан ўн йил олдин қабилалараро тўқнашувлар оқибатида ўз жойларидан кўчирилган.
Ҳужумда шунингдек, икки аскарнинг жароҳатлангани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG