Линклар

Исроил муваққат бош вазири Эҳуд Олмертнинг маълум қилишича, Исрол халқаро ҳамжамият билан келишган ҳолда ўз чегараларини белгилашни режалаштирмоқда.


Исроил раҳбарига кўра, бунда Фаластин билан маслаҳатлашиш кўзда тутилгани йўқ.
Олмерт чегараларни белгилаш жараёни келаси сешанба кунги сайловлардан кейин бошланади. Мазкур сайловларда у етакчилик қилаётган Қадима партиясининг ғалаба қозониши кутилмоқда.
Олмертга кўра, яҳудийлар давлати билан бу масала бўйича музокара қиладиган томоннинг ўзи бўлмаган тақдирда, Қўшма Штатлар ва бошқа йирик давлатлар Исроилнинг бир томонлама равишда чегараларни белгилашига қарши чиқмайди.
Исроил Фаластин ҳукуматига келган Ҳамас жанггари гуруҳи зўравонликдан воз кечмас ва Исроил давлатини тан олмас экан, Фаластин Мухторияти билан музокара олиб бормаслигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG