Линклар

logo-print

Эроннинг олий руҳоний етакчиси Оятуллоҳ Али Хаменеий эронликларни, халқаро ҳамжамиятнинг Теҳронни ўз ядвроий дастурини тўхтатишга чақираётганига қарамасдан, “душман таҳдидларига” қаршилик кўрсатишга чақирди.


Оятуллоҳ Али Хаменеий бу сўзларни Эрон Ислом ҳарбий кучлари олдида қилган чиқишида айтди.
Эрон олий руҳонийси халқаро таҳидлар олдида чекинмасдан мамлакат ор-номусини сақлаб қолишга чақирди.
Ғарб мамлакатлари Эрон ўзининг ядровий дастуридан яширин тарзда ядровий қурол ишлаб чиқишда фойдаланаётганини гумон қилмоқда. Эрон бу гумонларни рад этмоқда.
Мазкур масала бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашидаги муҳокамалар Россия ва Хитой Эронга қарши санкциялар қўлланишига қарши чиққанидан кейин боши берк кўчага кириб қолди.
XS
SM
MD
LG