Линклар

logo-print

Исломдан насронийликка ўтган афғонистонлик Абдул Раҳмоннинг ишини кўраётган судья, уни Афғонистон бош прокуратурасига қайтарди.


Прокурор Земарай Ҳамидий Кобулда ўтказилган матбуот анжуманида Абдул Раҳмон шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилишини маълум қилди.
“Абдул Раҳмоннинг иши прокуратурага қайтарилди ва биз уни кўриб чиқмоқдамиз. Коблуда ўтказилаётган суд судланувчининг қизи, амамкиваччаси ва ўзи берган маълумотларга асосланиб, унинг руҳан касал эканига оид хулосага келди. Шу сабабдан Абдул Раҳмоннинг муаммоларини аниқлаш учун уни руҳий касалликлар шифохонасига жўнатишга қарор қилдик”, - деди бош прокурор.
Аниқланишича, Абдул Раҳмон бундан 16 йил олдин Исломдан насронийликка ўтган. У икки ҳафта олдин ҳибсга олинган эди.
Абдул Раҳмон руҳан касал, деб топилса, унга нисбатан илгари сурилаётган айбловлар бекор қилиниши мумкин.
Рим папаси Бенедикт Афғонистон Президенти Ҳамид Карзайга Исломдан насронийликка ўтган кишини озод этишни сўраб, ҳат ёзди.
Ватикан тарқатган баёнотга кўра, Рим папаси номидан битилган мактубни Ватикан давлат котиби Кардинал Анжело Содано юборган.
Президент Жорж Буш ва бошқа ғарб давлатларининг етакчилари Исломдан насронийликка ўтган Абдур Раҳмон исмли киши тақдиридан хавотир билдирди.
Халқаро ҳамжамият томонидан Абдур Раҳмоннинг диний эркинлигини ҳурмат қилиш чақириқлари кучаяётганига қарамасдан, Афғонистонда уни Шариатга кўра жазолаш талаб қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG