Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс Вашингтон Москванинг Саддам режимига разведка маълумотларини бергани ҳақидаги хабарларни жиддий ўрганаётганини таъкидлади.


Американинг ЭнБиСи телеканалида чиқиш қилган Райс Қўшма Штатлар бу масалани Россия ҳукумати билан албатта муҳокама қилишини айтди.
Жума куни Пентагон ошкор қилган ҳисоботда Россия Қатардаги Америка марказий қўмондолигидан жосуслик воситасида олинган маълумотларни Саддам Ҳусайн ҳукуматига тақдим қилгани айтилади. Ҳисоботда айтилишича, разведка маълумоталри Россиянинг Бағдоддаги собиқ элчиси Владимир Титоренко орқали етказиб турилган.
Россия ташқи разведка хизмати бу айбловларни рад этди.
XS
SM
MD
LG