Линклар

Бугун украиналиклар янги парламентни сайламоқда.


Президент Виктор Юшченкони ҳокимият тепасига олиб келган Зарғалдоқ инқилобидан бир йил ўтиб ўтказилаётган сайловлар натижаси ўлароқ, 2004 йилдаги президентлик сайловларида Юшченкога рақиблик қилган ва қайта овоз беришда ютқазиб қўйган Виктор Януковичнинг мамлакат сиёсий саҳнасига қайтиши башорат қилинмоқда.
Президент Виктор Юшченко овоз бериб бўлгач, бугунги сайловларни Украинадаги “биринчи эркин ва демократик” сайлов, дея олқишлади. Юшченко душанба куни Зарғалдоқ инқилоби партиялари билан музокаралар бошлашини айтди.
“Эртага аввалги коалицион ҳукуматни ташкил этган ва Зарғалдоқ инқилобини ясаган сиёсий кучлар билан консультацияларни бошлаймиз. Бу музокаралар эртага эрталаб бошланади ва бу бизга музокаралар стратегиясини белгилаб олишимизга ёрдам беради”, - деди Юшченко.
Янукович етакчилигидаги Минтақалар Партиясининг бугунги сайловларда энг кўп овоз олиши кутилмоқда. Лекин Януковичнинг партияси парламентдаги кўпчиликни ташкил эта оладими йўқми номаълум.
Бугунги сайловда 45та партия ва блоклар иштирок этмоқда. Бироқ улардан фақатгина олтитаси парламентдан жой олиш учун зарур бўлган уч фоиз овоз ола олиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG