Линклар

logo-print

Шанба куни Миснкдаги норозилик намойиши пайтида ҳибсга олинган мухолифат етакчиси Александр Казулиннинг қаердалиги аниқланди.


Казулиннинг Минскдан ташқаридаги қамоқда эканлиги айтилмоқда.
Мухолифатчининг рафиқаси Ирина Казулина эрталаб турмуш ўртоғи тақдиридан бехабар эканини айтаётган эди.
Лекин Казулиннинг матбуот вакили Иля Рассолов(суратда) Озодлик радиосига унинг Минскдан 50 километр узоқ бўлган Жодина шаҳрчасидаги ҳибсхонада эканини айтди.
“Унга нисбатан 339 модда, яъни безорилик бўйича иш қўзғатилган. Эртага унга адвокат билан учрашишга руҳсат берилади. Жодина шаҳри Минскдан узоқ бўлишига қарамасдан ишни минсклик терговчи олиб боряпти. Бизга Казулин ўз соғлигидан шикоят қилмаганини айтишган бўлсада, тиббий кўрик ўтказилишини талаб қилиш ниятидамиз. Чунки бунга шубҳа қилишимизга асослар бор. Ҳозир асосий вазифамиз у билан мулоқот ўрнатишдир”, - деди Рассолов.
Казулин кеча намойишчиларни Минскдаги қамоқхоналардан бирига бошлаб кетаётганда ҳибсга олинган эди. Бу қамоқхонада мухолифат тарафдорлари ҳибсда ушлаб турилган.
Беларус ички ишлар вазири Владимир Наумовга кўра, Казулин давлат идораларига ҳужум қилишга чақиргани учун ҳибсга олинган.
Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи Казулиннинг озод этилишини талаб қилмоқда.
Казулин ўтган ҳафтадаги президентлик сайловларида Александр Лукашенкага рақиблик қилган мухолифат номзодларидан бири эди.
XS
SM
MD
LG