Линклар

logo-print

Тбилиси қамоқхонасида юз берган махбуслар исëни бостирилди.


Грузия адлия вазири Гия Кавтарадзега кўра исëн пайтида одам ўлган. Ярадорлар сони 19 нафар¸ Улар орасида икки полициячи ҳам бор.
Айни пайтда қамоқхона биноси олдида махбусларнинг қариндошлари тўпланишди.
Махбусларнинг яқинларига кўра исëнни бостириш чоғида уч киши ўлдирилган. Яна бировлар ўлганлар сони етти нафар эканини айтишмоқда.
Воқеа жойида бўлган Озодлик мухбирига кўра қамоқхонанинг баъзи хужраларида ëнғин чиққан¸ қамоқхона биноси буткул вайрона ҳолга келган¸ ўқ овозлари эшитилмоқда.
Махбуслар зудлик билан бошқа қамоқхоналарга кўчирилмоқда.
XS
SM
MD
LG