Линклар

Ислом динидан чиқиб¸ насронийликни қабул қилгани учун Кобулда қамоққа олинган Афғонистон фуқароси Абдул Раҳмон бугун тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.


Абдул Раҳмон иши прокуратура томонидан қайта терговга қайтарилган эди.
Агар бундан 16 йил олдин насронийликни қабул қилган Абдул Раҳмон ақлий заиф деб топилса ундан айб соқит қилинади.
Абдураҳмон иши халқаро акс-садоларга сабаб бўлди.
Дунëнинг етакчи давлатлари раҳбарлари ва Рим Папаси Бенедикт афғон расмийларини исломдан чиқиб насронийликни қабул қилган Абдул Раҳмонни озод қилишга чақирди.
Рим–католик черкови раҳбари Бенедикт ҳазрати олийлари гапиради:"Менинг дуоларим диний эркинликлар бўлмаган ëки қоғозда ëзилиб амалда вожиб бўлмаëтган мамлакатлардаги қавмларга қаратилган".
XS
SM
MD
LG