Линклар

Россиянинг Новосибирск шаҳридаги суд экстремистик гуруҳ аъзоси деб топилган беш россияликни олти йилдан 10 йилгача бўлган муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилди.


Ҳакамлар уларни Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига ирқчилик асосида ҳужумлар қилганликда айбдор деб топди. “Оқ биродарлар” гуруҳининг уч аъзосига суд шартли жазо белгилади. Жиноят содир этилган пайтда улар балоғат ёшига етмаган бўлган. Тўққиз жиноятчи 2002 йилда бир нафар Тожикистон фуқаросига 18 марта пичоқ санчиганидан кейин қўлга олинган. Жабрланувчи бахтли тасодиф туфайли тирик қолган.
XS
SM
MD
LG