Линклар

Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти раиси, Белгия Ташқи ишлар вазири Карел де Гухт Қирғизистонга сафар қилмоқда.


Де Гухт Бишкекда Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиев ва ҳукуматнинг бошқа юқори лавозимли расмийлари, шунингдек ноҳукумат ташкилотлар вакиллари билан учрашди.
Душанба куни Алматида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учраган Карел де Гухт Қозоғистон 2009 йилда ЕХҲТ раислигини қабул қилиш учун Марказий Осиё республикалари орасида энг яхши имкониятга эгалигини айтди:
“Олдимизда турган муддат давомида Қозоғистонда, масалан, сиёсий ислоҳотлар ўтказиш ва инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кафолатлаш борасида қўшимча чоралар кўрилиши жуда муҳим. Бу чораларнинг аниқ мақсадга қаратилган бўлиши ҳам ўта муҳим”.
29 март куни Карел де Гухт Тожикистонга сафар қилади. Сўнгра, ЕХҲТ раисининг Афғонистонга бориши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG