Линклар

Францияда ўн минглаб фуқаро бир кунлик иш ташлади.


Натижада ўнлаб шаҳарларда транспорт қатнови тўхтаб қолди. Франция аэропортларида самолётлар парвози учдан бирга қисқарди. Мактаблар, почта, банк ва ҳукумат идоралари ҳам ишламади. Зўравонлик воқеалари рўй беришининг олдини олиш мақсадида Парижга минглаб қўшимча полиция кучлари жойлаштирилди. Одамлар ҳукуматнинг ёшлар учун мўлжалланган “Биринчи меҳнат қонуни”га норозилик билдирмоқда. Янги қонун ширкатларга 26 ёшга тўлмаган ишчиларни меҳнат фаолиятининг дастлабки икки йили давомида ҳеч қандай тушунтиришсиз ишдан бўшатиш ҳуқуқини беради.
XS
SM
MD
LG