Линклар

logo-print

Украина президенти Виктор Юшенко янги ҳукумат тузиш масаласида сиёсий партиялар раҳбарлари билан маслаҳатлашмоқда.


26 март куни Украинада ўтказилган парламент сайловининг дастлабки натижаларига кўра, мамлакатдаги биронта партия кўпчилик овозни олишга муваффақ бўлмаган. Қарийб 80 фоиз овоз саналган пайтда, Россия тарафдори бўлган Виктор Янукович бошчилигидаги Минтақалар партияси сайловчиларнинг 30 фоиз, Юлия Тимошенко раҳбарлигидаги Ғарб тарафдори бўлган блок тахминан 23 фоиз, президент Юшенконинг Бизнинг Украина партияси сайловчиларнинг 15 фоиз овозини олгани маълум бўлди.
XS
SM
MD
LG