Линклар

Исроилда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда.


Маълумотларга кўра, хавфсизлик чоралари кучайтирилган ҳолда ўтаётган парламент сайловида куннинг биринчи ярмига қадар овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг салкам 40 фоизи қатнашган.
Кузатувчилар фикрича, Исроил Бош вазири вазифасини вақтинча бажараётган Эхуд Олмерт бошчилигидаги Кадима партияси 120 ўринли парламентдаги 34та ўринни эгаллаши мумкин.
Кадима партияси номидан сайловда қатнашаётган Исроил собиқ Бош вазири Шимон Перес Тел Авив шаҳрида овоз берганидан кейин мухбирларга бундай деди: “Парламент 14та партиядан иборат бўлакларга бўлиниб кетган. Кўпгина партиялар ўз ичида бўлинган. Менимча, кўпчилик қарор қабул қила оладиган, мураккаб масалаларни еча оладиган центрист партия керак, деган фикрда”.
Исроилдаги парламент сайлови натижалари 29 март Тошкент вақти билан эрталаб соат бирда тугаши ва ўша заҳоти овоз бериш натижалари эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG