Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:42

28 йиллик “бегона”


Жанубий Қозоғистон вилоятида 28 йил давомида яшаб, имомлик қилган Ўзбекистон фуқароси ноқонуний равишда диний фаолият юритишда айбланди ва мамлакатдан чиқариб юборилди.

М.Сайдалиев Ўзбекистонда туғилиб ўсган. Аммо 1978 йилдан буён Қазиғурт туманида яшаб, Кўкибел қишлоғидаги “Оқжунус” масжидига имомлик қилиб келган.

Вилоят бош масжиди имоми ўринбосари Қозибек Сарибоевнинг айтишича, М.Сайдалиев қишлоқда бошқа имом бўлмагани сабабли маҳаллий аҳоли томонидан масжидга имом этиб сайланган.

“Оқжунус” масжиди якка диний бирлашма ҳисобланади. Бундай бирлашмалар низомига кўра, масжидни раис бошқаради. Кўкибелликлар Ўзбекистон фуқаросини раис этиб сайлаган. Раис эса, ўз навбатида, имом саналади”, - деди Қ.Сарибоев.

Яқинда Қазиғурт тумани прокуратураси М.Сайдалиевни Қозоғистон ҳудудида ноқонуний равишда диний фаолият билан шуғулланишда айблади. Туман суди қарорига кўра, имом бир неча кунлик қамоқ жазосига тортилди ва кейин мамлакатдан чиқариб юборилди.
XS
SM
MD
LG