Линклар

logo-print

Тишлонғич жиноятчи


Қозоғистоннинг Павлодар шаҳрида босқинчилик жинояти содир этгани учун жазо муддатини ўтаётган 27 ёшли маҳбус ВИЧ инфекциясини қасддан тарқатиш айби билан суд қилинмоқда.

Бу ҳақда “Kazakhstan Today” ахборот агентлиги хабар тарқатди. Маълум бўлишича, бу шахс илгари қилган жинояти учун 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган бўлиб, 2005 йилнинг июль ойидан буён жазони ахлоқ тузатиш колониясида ўтаб келган. Маҳбусда ВИЧ инфекцияси аниқланган бўлиб, айни кунларда у ички тартибини бузгани учун махсус изоляторга ташланган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига кўра, маҳбус уни изоляторга олиб кетаётган назоратчига ташланиб, унинг бармоғини тишлаб олган. Жароҳат олган полициячига эса ВИЧ инфекцияси юққан бўлиши мумкин.

Маҳбусга Қозоғистон Жиноят кодексининг 116-моддаси, яъни одам иммун танқислиги вирусини юқтиришга ҳаракат қилиш айби қўйилган. Бу жиноят ёпиқ суд жараёнида кўриб чиқиляпти.
XS
SM
MD
LG