Линклар

Беларус прокурорлари мухолифат раҳбарларидан бири Александр Милинкевични жавобгарликка тортиш масаласини кўрмоқда.


Ахборот агентликлари хабарига кўра, Милинкевич Александр Лукашенко қайта президент этиб сайланганига қарши рухсат этилмаган оммавий норозилик намойиши уюштирганликда айбланиши мумкин.
Айни пайтда, чоршанба куни Беларус Бош прокурори Пётр Миклашевич Минскда ҳибсга олинган мухолифатнинг бошқа бир раҳбари Александр Козулин ҳақида бундай деди: “Жиноят кодексининг 1-қисм, 342-моддаси бўйича, жамоат тартибини қўпол равишда бузувчи гуруҳ ҳаракатини ташкил этганлик, ҳокимият вакили талабларига бўйсунмаслик ёки шу билан боғлиқ бошқа қонунбузарлик бўйича бугун унга қарши айблов эълон қилиниши режаланган”.
Милинкевич Польшага бориб парламент аъзоларига 19 март кунги сайловдан кейин Беларусда қандай воқеалар бўлаётганини айтиб бериш ниятида эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG