Линклар

Озодлик радиосининг Туркман бўлими Туркманистон қамоқхонасидан яқинда қўйиб юборилган икки мухбири билан алоқани йўқотди.


Безорилик қилганлик даъвоси билан 7 март куни Мари шаҳрида қўлга олинган Мерет Хоммадов ва Жумадурди Овезов 16 март куни қўйиб юборилган эди. 23 март куни телефон орқали Озодлик радиоси билан мулоқотда бўлган Хоммадов кўрган кечирганлари ҳақида гапириб берган. 24 мартдан бошлаб у билан алоқа узилган. Қамоқдан қўйиб юборилганидан сўнг буйраги оғриётганидан шикоят қилган Овезовнинг уйида телефон бўлмаган. Шу боис у саломатлиги ҳақида Озодлик радиосига Хоммадов орқали маълумот бериб турган.
XS
SM
MD
LG