Линклар

Кадима партияси ғалабасига халқаро ҳамжамият турлича муносабат билдирмоқда.


Фаластин президенти Маҳмуд Аббос фикрича, агар Олмерт ўз сиёсатини ўзгартирса ва бир томонлама ҳаракат қилиш фикридан қайтса, ҳақиқий ўзгариш бўлади: “Биз Олмерт бир томонлама ҳаракат қилиш сиёсатни музокаралар олиб бориш сиёсатига ўзгартиришига умид қиламиз ”.
Фаластиндаги радикал Ҳамас гуруҳи Исроилдаги сайлов натижаларини рад этди. АҚШ президенти Жорж Буш Олмертга қўнғироқ қилиб унинг партияси сайловда ғалаба қозонгани билан табриклади. Европа Иттифоқи Ташқи сиёсати мутасаддиси Хавиер Солана ҳам Эхуд Олмертни телефон орқали қутлаб, Исроил фаластинликлар билан бирга тинчлик сари ҳаракат қилишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG