Линклар

Исроил Бош вазири вазифасини вақтинча бажараётган Эхуд Олмерт бошқа сиёсий партиялар билан янги ҳукумат тузиш масаласида норасмий маслаҳатлашув бошлади.


Олмертнинг центрист Кадима партияси 28 март куни Исроилда ўтказилган сайловда энг кўп ўринни эгаллаган. Маълумотларга кўра, Кадима 120 ўринли парламентдаги 28 ўринни, сўлчи Меҳнат партияси 20 ўринни, диндорларнинг Шаас партияси 13 ўринни, Бизнинг уй Исроил партияси 12 ўринни эгаллагани айтилмоқда.
Сайлов олди кампанияси давомида алоҳида давлат яратишга ваъда берган Олмерт 29 март куни Ғарбий соҳилдаги ҳудудларнинг бир қисмини фаластинликларга беришга тайёрлигини билдирди: “Фаластинликлар билан келишув фақат томонлар бир-бирини ва аввал эришилган шартномаларни тан олиши, йўл ҳаритаси принцпларини рад этмаслик, зўравонликка чек қўйиш ва қуролсизланиш борасида музокараларга асосланган ҳолда бўлиши мумкин ”.
XS
SM
MD
LG