Линклар

Душанба куни қамоқдан озод этилган афғонистонлик Абдул Раҳмон Италиядан сиëсий бошпана топди ва бунинг учун Рим ҳукуматига миннатдорлик билдирди.


Айтилишича¸ Абдул Раҳмон БМТ ëрдами ва Италия махфий хизмати ҳимоясида Кобулдан Римга олиб келинган. Исломдан чиқиб насронийликни қабул қилгани учун Афғонистонда Абдул Раҳмон қатл этилиш таҳдиди остида қолган эди.
Абдул Раҳмон воқеаси муносабати билан АҚШ Намоëндалар палатаси Исломдан бошқа динни қабул қилганларни қатл этишни кўзда тутувчи Афғонистон қонунларини қораловчи резолюция қабул қилди.
XS
SM
MD
LG