Линклар

Фаластиннинг Ҳамас етакчилигидаги янги ҳукумати Ғарб давлатлари томонидан яккалаб қўйилган бир шароитда расман иш бошлади.


Кеча Ҳамас ҳукумати қасамëдга келтирилиши билан АҚШ ва Канада Фаластин вазирликлари билан тузилган аввалги келишувлар кескинлашгани ва уларга белгиланган молиявий ëрдам ҳам тўхтатилганини эълон қилди.
Яқин Шарқ тинчлик жараëнига воситачилик қилиб келган тўртлик – АҚШ¸ Европа Иттифоқи¸ Россия ва БМТ бир овоздан Ҳамас ҳукумати Исроил давлатини тан олиши¸ зўравонликдан воз кечиб¸ Исроил билан тузилган аввалги тинчлик келишувларини қабул қилиши лозимлигини таъкидламоқда. Акс ҳолда¸ Фаластин янги ҳукумати Ғарб ëрдамидан буткул айрилиши мумкин.
Бугун Янги Зеландия ҳукумати Исроил билан тинчлик исташини амалда кўрсатиш учун Ҳамас ҳукуматига вақт беришга тайëрлигини билдирди. Айни пайтда Туркия ҳукумати халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилиб¸ Ҳамас ҳукуматининг зўравонликларга чек қўйиш истагида эканини кўрсатишига имкон беришга чақирди.
XS
SM
MD
LG