Линклар

Америкалик журналист Жилл Карол Ироқда тутқунликдан озод этилди.


Қарийб уч ой гаровда ушланган 28 яшар Карол Ироқ телевидениеси орқали қилган чиқишида¸ ўзини ўғирлаб кетганлар кимлигини билмаслиги¸ аммо уларнинг ўзига жуда яхши муносабатда бўлишганини айтди.
”Менга жуда яхши муносабатда бўлишди. Мени жуда яхши¸ шинам жиҳозланган кичик аммо бехатар бир жойда ушлашди. Менга кийим-кечак беришди¸ овқат керагидан ортиқ эди. Улар мени бирор марта урганлари¸ ҳатто ураман деб дўқ ҳам қилганлари йўқ”¸ - деди Карол.
“Крисчан сайнс монитор” газетаси мухбири Жилл Карол 7 январ куни Бағдодда қуролли шахслар томонидан ўғирлаб кетилган эди. Ҳужумчилар унинг таржимонини отиб ташлашган эди.
Ҳозирча америкалик журналистнинг қандай озод этилганига оид тафсилотлар маълум қилинмаяпти.
XS
SM
MD
LG