Линклар

logo-print

Халқаро матбуот институти бугун Жаҳондаги матбуот эркинлиги аҳволига доир йиллик ҳисоботини эълон қилди.


Ҳисоботга кўра¸ 2005 йил журналистлар учун даҳшатли йиллардан бири бўлган ва йил давомида 65 журналист ўз хизмат вазифасини бажараëтганида ўлдирилган. Хусусан¸ Россияда икки мухбир¸ Белорус¸ Озарбайжон ва Афғонистонда ҳам биттадан журналист 2005 йили нобуд бўлган. Йилнинг мудҳиш воқеалари ҳақида ҳисобот муҳаррири Дэвид Дадж гапиради.
”Ироқда 23 журналист¸ Осиëда 20¸ иккала Америка қитъасида эса¸ 11 журналист ўлдирилди. Кўриниб турганидек¸ Ироқ журналистлар учун энг хавфли мамлакат бўлиб қолмоқда¸ аммо айни пайтда бошқа қатор давлатларда ҳам мухбирлар ўз журналистик текширувини олиб бораëтган пайтда ўлдирилмоқда. Ҳукуматлар эса ҳозирга қадар бу қотиллик айбдорларини топиб¸ адолат олдида жавобгарликка тортишни пайсалга солмоқдалар”¸ - деди ҳисобот тақдимот маросимида Дадж.
Ҳисобот хулосасига кўра¸ эркин матбуотга ҳужумлар кучайиб бораëтган Марказий Осиë минтақаси¸ айниқса Ўзбекистон¸ журналистлар учун хавфли давлатга айланган.
”Қозоғистон журналистлари бугун эркин матбуот йўлига янги тўсиқлар қўйилган бир шароитда ишламоқдалар ва уларнинг ахборот олиш ва тарқатиш имконлари чекланган”.
Матбуот эркинлиги вазиятини кузатиб борувчи Адил сўз жамғармасининг сўнгги ҳисоботи хулосаси ана шундай.
Ҳисоботга кўра¸ ўтган йили Қозоғистон ҳукумати миллий хавфсизлик баҳонасида эркин матбуотни чекловчи қарорлар қабул қилган.
XS
SM
MD
LG