Линклар

Қозоғистоннинг “қизиқчи” журналистлари


1 апрель - Кулгу куни муносабати билан Жанубий Қозоғистонда вилоят журналистлари ўртасида “Кулгу айдари” фестивали бўлиб ўтди. Журналистиканинг сатира жанрини ривожлантириш мақсадида ташкил қилинган мазкур тадбир вилоятда илк бор ўтказилиши.

Фестивалда вилоят журналистлари “Байрамона ҳазил”, “Сатирик интермедия”, “Сатирик монолог”, “Пантомима”, “Пародия” номинациялари бўйича ўзаро беллашди.

Фестивалга иштирок этиш учун Жанубий Қозоғистонда мавжуд 300 дан зиёд оммавий ахборот воситасининг 34 тасидан ариза тушди. Улар орасида ўзбек тилида чиқадиган “Жанубий Қозоғистон” газетаси ҳам бор эди. Газета номидан фестивалда журналист Хавазмат Қўчқоров қатнашди.

“Мен фестивалда ўрин олиш учун эмас, балки газетамизнинг номи қатордан қолмаслиги учун иштирок этяпман”, - дейди Х.Қўчқоров.

Асли ўзбекистонлик ўралмон, қозоқ тилида чиқадиган “Мартубе” газетаси мухбири Нургиса Тўрамуратов ҳам иштирокчилар қаторида саҳнага кўтарилди.

“Ҳаётимда илк бор саҳнага ижро учун чиқишим. Ўзимни сатира жанрида синаб кўрмоқчиман”, - деди Нургиса.

Журналистларнинг чиқишларини кузатган профессионал кулгу усталари уларнинг ижроларини юқори баҳолади.

“Бугун саҳнага чиққан журналистларнинг артист бўлмаганига шукур қиламан. Агар улар шу иш билан шуғулланганида биз қизиқчиларга нон қолмас экан”, - деди улардан бири.
XS
SM
MD
LG