Линклар

Кучли ёмғир ёққани ва қор тез эриши оқибатида Чех республикаси, Германия ва Венгриядаги юзлаб аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилмоқда.


Чехия шарқида жойлашган 100 минг аҳолига эга бўлган Оломоц шаҳрининг бешдан бир қисими бир метр сув остида қолди. Моравия дарёси ўзанидан тошаётгани сабабли дарё қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларига чех ҳарбийлари ҳам жалб этилди. 2002 йилда сув тошқинидан жиддий зарар кўрган пойтахт Прага шаҳрида ҳозирча сув тошиш хавфи йўқ.
Айни пайтда, Элба дарёси суви сатҳи одатдагидан олти метрга кўтарилиб, 8,4 метрни ташкил этди. Мазкур дарё бўйида жойлашган Германиянинг Дрезден шаҳрида сув сатҳи 7,5 метрга кўтарилган.
Сув тошқинлари сабабли Венгриянинг 45та шаҳрида ҳам 400га яқин одам хавфсиз жойларга эвакуация қилинган.
XS
SM
MD
LG