Линклар

Толиблар жанггариси Афғонистоннинг Хилманд вилоятидаги чекка бир туманида жойлашган текширув пунктида полиция ходимларини отиб ўлдирди.


Вилоят расмийсига асосланиб Ассошиэйтед пресс ахборот агентлигининг билдиришича, бир одам узоқ йўлдан ёлғиз келаётганини айтиб, полиция ходимларидан улар билан бирга тунашга рухсат сўраган. Ярим тунда у полициячилардан бирининг қуролини олиб тўрт нафар полиция ходимин отиб ўлдирган. Ўша пайт уйғониб қолган бешинчи полиция ходими қотилни отиб ўлдиришга муваффақ бўлган. Кейинроқ толиблар матбуот вакили қори Муҳаммад Юсуф мазкур ҳужум толиблар томонидан уюштирилганини иддао қилди.
XS
SM
MD
LG