Линклар

logo-print

Эрон сув остида фойдаланиладиган катта тезликдаги ракета синовини муваффақиятли ўтказди.


Давлат телевидениеси хабарига кўра, секундига юз метр масофани босиб ўта оладиган бу ракетага кучли портловчи каллак ўрнатиш мумкин. У катта ҳарбий кемалар ва сув ости кемаларини йўқ қилиш имкониятига эга.
Эрон 31 март куни радар системаси пайқамайдиган қисқа масофага учадиган янги ракета синовини муваффақиятли ўтказган эди. Айтилишича, мазкур ракета 45 килограмм оғирликдаги жанговар каллакни 40 километрдан узоқ масофага етказиш имкониятига эга.
АҚШ Давлат департаментига кўра, ракета синовлари Теҳрон “агрессив ҳарбий дастур”га эгалигини кўрсатади.
XS
SM
MD
LG