Линклар

Журналист Собиржон Ëқубов қамоқдан озод бўлди


3 апрел куни Тошкент шаҳар Миробод туман суди журналист Собиржон Ëқубов ишини қайтадан кўриб чиқиб уни суд залидан озод қилди.

Собиржон Ëқубов 2005 йил 11 апрелда террорчи ташкилотларга аъзолик ва консттуцион тузумга тажовузда айбланиб бир неча йил йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Миробод туман судининг 3 апрелдаги маҳкамаси Собиржон Ëқубовга қўйилган айблардан бирортасини ҳам тасдиқламади.

Ëқубов ҳимояси учун тадбир уюштирган журналист Юсуф Расуловга кўра¸ Собиржоннинг озод бўлиши ҳалқаро ташкилотлар олиб борган ҳаракатлар мевасидир.

Эслатиб ўтамиз журналист Собиржон Ëқубов "Ҳуррият" газетасида ишлар эди. Унинг қамалишидан сал олдин ëзган мақоласи Украинада ўлдирилган журналист Георгий Гонгадзе борасида эди.

"Ҳуррият" газетаси бош муҳаррири Исмат Худоëровга кўра Собиржон Ëқубов 4 апрел куни ишга чиққан.
XS
SM
MD
LG