Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:07

Ўзбекистон диний экстремизмда айблаётган йигитнинг умри хазон бўлиши мумкин


Басира 3 апрель куни Тюмень вилояти фуқаролик ишлари суди коллегияси қуйи инстанция судининг ўзбекистонлик Байрамали Юсуповга нисбатан чиқарган қарорини ўз кучида қолдирди.

Қашқадарёлик 27 ёшли Байрамали Юсуповни Ўзбекистон ҳукумати диний экстремистик ташкилотларга аъзоликда айблаяпти. Шу айбловга асосланиб, у 2005 йил 31 августдан буён Тюмендаги тергов изоляторида сақланмоқда.

Б.Юсупов қочқинлик мақомини бермагани учун миграция хизматини судга берган, бироқ Тюмендаги марказий туман суди унинг даъвосини қолдирмаган эди.

Қочқинлик мақоми бермаганлиги боис Байрамали Юсупов миграция хизмати устидан Марказий туман судига арз қилган, суд унинг даъвосини қондирмаган эди.

Москвадаги “Фуқаровий кўмак” қўмитаси ходимаси Елена Рябининанинг айтишича, Б.Юсупов Ўзбекистон ҳукумати уни диний экстремистик ташкилотларга аъзоликда айбланган сўнг миграция хизматига мурожаат қилган.

“Бироқ Б.Юсупов қочқинлик мақомини шу пайтгача ололмаяпти. Миграция хизмати Федерал хавфсизлик хизмати вакилининг “Ўзбекистонда қийноқлар ва ўлим жазоси йўқ", деган мазмундаги мактубига асосланиб, Б.Юсуповга қочқинлик мақоми бермаган эди”, - дейди Е.Рябинина.

“Фуқаровий кўмак” қўмитаси тарқатган маълумотномада ёзилишича, Б.Юсуповнинг иши юзасидан Тюмень вилояти судига Human Rights Watch ташкилоти мурожаат қилган. Ташкилот мурожаатномасида Россия Федерациясининг халқаро мажбуриятлари эслатиб ўтилган. Хусусан, Human Rights Watch Россия Федерацияси Қочқинлик мақоми тўғрисидаги 1951 йилги конвенцияга қўшилгани ҳам таъкидлаб ўтган. Бироқ на Human Rights Watch ташкилоти мурожаати, на Ғарбий Европа ва АҚШдаги ўзбек сиёсий муҳожирлари, журналистлар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари мурожаатлари Тюмень вилояти судига таъсир ўтказди.

Е.Рябининанинг фикрича, Россия Бош прокуратурасининг Б.Юсуповни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш тўғрисидаги қарорини фақат Страсбургдаги халқаро суд орқали бекор қилиш мумкин.

“Фожеа шундаки”, - деди Е.Рябинина, - “диний қарашлари учунгина таъқибга учраган ёш йигит экстрадиция қилиниши мумкин. Сўнгра эса у нима сабабдан экстрадиция қилинганини тушунтириб берган бўладилар. Йигитнинг умри эса хазон бўлади”.
XS
SM
MD
LG