Линклар

logo-print

Россиянинг "Газпром" ширкати келаси йилдан бошлаб Беларусга берилаётган газ нархини камида уч баравар оширмоқчи.


"Газпром" вакили Рязановга кўра, Беларус ёнилғи бўйича бозор нархларига ўтмаган МДҲ худудидаги ягона давлат бўлиб қолмоқда.
"Биз Беларус томони 2007 йилдан эътиборан газ нархи бўйича бозор нархига ўтиши кераклиги борасида ҳозир музокаралар олиб боряпмиз. Мени назаримда газ нархи ҳозиргисидан камида уч баравар юқори бўлиши керак", - деди Рязанов.
"Газпром" вакилига кўра, Россия гигантининг "Белтрансгаз" негизида қўшма корхона барпо этилишидаги иштироки масаланинг мурсавий ечими бўлиши мумкин. Минск эса, "Газпром"нинг бу баёнотини "сиёсий шантаж" деб таърифламоқда.
XS
SM
MD
LG