Линклар

Москвада Қозоғистон ва Россия президентлари ўтказган музокаралар натижаси ўлароқ, стрратегик аҳамиятга молик бир қанча ҳужжатга имзо чекилган.


Жумладан, Қозоғистондаги бир қанча ҳарбий полигонларнинг Россия тарафидан ижарага олиниши тўғрисидаги келишув имзоланган.
Россия Мудофаа вазири Сергей Ивановга кўра, Қозоғистондаги ҳарбий объектлар ижараси билан боғлиқ тўловлар йилига уч миллион долларга камайган. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Москвага душанба куни келган. Бугун Назарбоевнинг Россия Давлат Думасида чиқиш қилиши кутилаётир.
XS
SM
MD
LG