Линклар

Францияда ёшларни иш билан таъминлашга оид янги қонун жорий этилишига қарши намойишларда юз минглаб одам қатнашган.


Намойишлар оқибатида сешанба куни жамоат транспорти, ҳаво йўллари хизматлари иш тартиби бузилгани, ўқув юртлари вақтинча ёпилгани айтилади. Касаба уюшмалар эса норозилик тадбирида икки миллион одам қатнашганини иддао қилмоқда. Намойишчиларнинг оммавий тартибсизликларни келтириб чиқариши олдини олиш мақсадида кўп сонли полиция кучлари намойишлар ўтаётган ҳудудда жойлаштирилган. Парижда ўтган намоишлар норозилар ва полиция ўртасидаги тўқнашув билан якун топди. Намоиш қатнашчилари полцияга тош ва шиша идишларни ирғитган. Ҳукумат назарида ёшларни ишга ёллаш тўғрисидаги қонун янги иш ўринлари яратиш ва ишсизликка барҳам бериш мақсадини кўзлайди. Касаба уюшмалари ва ушбу қонунга қарши аксарият, бу ҳужжат йигирма олти ёшга тўлмаган ёш ишчиларни ёлловчилар осонлик билан ишдан ҳайдаб юбориши мумкинлигидан ташвишда. Мамлакат президенти Жак Ширак ушбу қонунга ўзгартиришлар киритишга рози эканини айтган. Аммо норозилар бу қонуннинг буткул бекор этилишини талаб этмоқда.
XS
SM
MD
LG