Линклар

Ирландиядаги Шин Фейн партияси Денис Доналдсон ўлимига алоқаси йўқлигини билдирди.


Айни пайртиянинг собиқ фаоли бўлган, Британия махсус ҳизматларига ишлаган Доналдсон сешанба куни ўлик холда топилган эди. Ҳозирча ўлим сабаблари ноаниқ. Бу қотилликми ёда Доналдсон ўз жонига ўзи қасд қилганми, полиция буни ўрганмоқда. Ўтган йил декабр ойида Доналдсон 20 йил давомида хуфёна тарзда Британия махсус ҳизматлари билан ҳамкорлик қилганини айтган эди. Сўнгги ойларда эса Шин Фейн партияси фаоли бўлган Денис Доналдсон ўзини хавф остида хис этиб, беркиниб яшади. Шин Фейн Ирландия республикаси армиясининг сиёсий қаноти бўлган ва Олстернинг Ирландияга қўшилиши учун узоқ йиллар давомида курашиб келган.
XS
SM
MD
LG