Линклар

Ироқ Бош вазири Иброҳим Жаафарий норозиликларга қарамай лавозимини тарк этмаслигини билдирди.


Британияда чиқадиган "Гардиан" газетасига берган интервьюсида Жаафарий бош вазирликдан кетиш ҳақидаги даъватларни рад этган. Ироқда мазғаблараро тўқнашувлар давом этар экан, шиалар вакили бўлган Ироқ вице-президенти Адил Абдул Маҳдий бош вазир Иброҳим Жаафарийни лавозимидан истеъфо беришга чақирган. Жаафарийнинг келиб чиқиши шиадир ва унинг Бош вазир курсинини эгаллаши Ироқда коалиция ҳукуматни тузишда бирдан бир тўсиқ сифатида кўрилаётир. Асосан ироқлик суннийлар ҳамда курдлар бунга қаршилик қилишмоқда. Айни пайтда Ироқдаги портлашлару ҳужумлар кечанинг ўзида камида 21 одам ҳаётини олиб кетган. Бағдод ғарбидаги шиалар мавзесида автомашина портлаши оқибатида 10 одам, пойтахтнинг бошқа қисмида рўй берган портлашдан эса бир аёл икки фарзанди билан ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG