Линклар

Ироқнинг собиқ президенти Саддам Ҳусайн устидан маҳкама бугун Бағдодда давом этиши кутилмоқда.


Саддам Ҳусайн ишини кўриб чиқаётган маҳкама собиқ диктатор ва унинг олти ёрдамчисига курдларнинг қатлиом қилиниши билан боғлиқ янги айбловлар эълон қилинишини билдирган. Қарийб 150 одамнинг қатлом қилиниши билан боғлиқ биринчи маҳкама аллақачон давом этмоқда. "Анфал" кампанияси деб номланган курдларга қарши амалиётлар Саддам Ҳусайн тузумининг энг қабиҳ жиноятларидан бири, деб кўрилади. Маълумотларга кўра, ўшанда камида 180 минг киши нобуд бўлган ва яна минглаб киши қийноққа солинган. Ҳозирда бу борада жамланган далилий ҳужжатлар ва оммавий қабрлар ўрганиш ишлари ниҳоясига етган ва далиллар трибуналга тақдим этилган.
XS
SM
MD
LG