Линклар

Сибирда қозоқ ҳамда тожик миллатига мансуб икки киши аёвсиз калтакланди.


Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Красноярск шаҳрида бир гуруҳ ёшлар тожикистонлик кишини ишлаётган ошхонасидан ташқарига судраб чиқиб калтаклаган. Айни пайтда жабрланувчининг аҳволи жуда оғир.
Қозоғистонлик йигит эса 2 апрель куни Сургут шаҳрида калтакланди ва бурун ва тишлари синган ҳолатда шифохонага ётқизилди.
Кузатувчилар бу жиноятлар Россияда илдиз отиб бораётган ирқчилик ва миллатчилик асосида амалга оширилганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG