Линклар

Беларуснинг Европа Иттифоқига кириши маън қилинган раҳбарлари рўйхатида мамлакат президенти Александр Лукашенко энг биринчи ўринга қўйилган.


Бу ҳақда айни пайтда ЕИга раислик қилаётган Австрия канцлери Вульфганг Шусель Европа парламенти мажлисида эълон қилди.
“Биз Европа Кенгаши мажлисида Лукашенкони Европа давлатларига кириш учун виза берилмайдиган одамлар рўйхатига киритдик. Биз тинч намойишчиларни бостиргани учун жавобгарларга нисбатан санкциялар қўллашга тайёрмиз”, - деди В.Шусель.
ЕИ дипломатларидан бирининг “Озодлик” радиосига айтишича, бу рўйхатдан Беларуснинг ўнлаб амалдори жой олган. Уларнинг хорижий банклардаги ҳисоб рақамлари музлатилиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
В.Шусель душанба куни Венада Беларус мухолифати етакчиси Александр Милинкевич билан учрашганди. Ўшанда А.Милинкевич, канцлернинг сўзларига кўра, ЕИдан расмий Минскга нисбатан кўпроқ босим ўтказишни сўраган.
Шунингдек, В.Шусель ЕИ давлатлари беларуслик 1000 дан зиёд талабани ўқитишга розилик берганини билдирди.
XS
SM
MD
LG